Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Монреалдаги "Rogers Cup" мусобақасининг учинчи даврасида дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жоковични турнирдан чиқариб юборишига сал қолди.
Ўйин бошида ҳисоб 2:2 бўлиб турганида Денис кетма-кет 4та геймни ютиб олиб, биринчи сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 6:2. Иккинчи сетга келиб Истомин биринчи тўп узатиш аниқлик кўрсаткичини 75%дан 50%га тушириб юборди. Натижада Жокович иккинчи сетни ютиб олди — 6:4. Ҳал қилувчи сет ҳам худди шундай ҳисобда сербия теннисчи фойдасига ҳал бўлди.
Энди Жокович ярим финалга чиқиш учун Ришар Гаскега қарши баҳс олиб боради.