"Фулхэм" ҳужумчиси Адама Траоре фаолиятини Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Вест Хэм"да давом эттиради.
"Болғачилар" 30 ёшли испаниялик вингер билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзолаганини эълон қилди.
Трансфер "Вест Хэм"га 2 миллион еврога тушди.
Траоре жорий мавсумда жами 20 та ўйинда 1 та голли узатма берди.













