Кириш Регистрация

АПЛда 23-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Ўтган дам олиш кунлари Англия Премьер-лигасида катта ўйин бўлиб ўтди - "Арсенал" "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди. Майкл Кэррик жамоаси баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Премьер-лиганинг йигирма учинчи турининг энг яхши футболчиси деб "Манчестер Юнайтед" аъзоси Патрик Доргу топилди. "Арсенал"га қарши ўйинда Доргу чиройли гол урди - унинг жарима майдони яқинидан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Кэррик жамоаси навбатдаги ўйинни 1 февраль куни ўз майдонида "Фулхэм"га қарши ўтказади.

Киритилди: 21:26, 28.01.2026.
Ўқилди: 1221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик