Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатида Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан бир гуруҳда иштирок этади. Бу борада "селесао" вингери Рафинья изоҳ берди.
"Одамлар бугун футбол 15 йил олдингидек деб ўйлашади. Ундай эмас. Ҳар бир жамоа ҳурматга лойиқ. Агар биз шунчаки Бразилия терма жамоаси футболкаси туфайли майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз мумкин деб ҳисобласак... ҳеч нарса чиқмайди", - дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Sofascore.
Бразилия терма жамоаси охирги марта 2002 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Умуман олганда, бразилияликлар тарихда беш марта мундиал ғолиби бўлган.













