Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл

Ўзбек футболида 2025 йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболида 2025 йилнинг энг яхшилари тақдирланди.

"Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация"

Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси "Энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси" сифатида эътироф этилди.

Диёрахон Ҳабибуллаев — "Аёллар Олий лигаси тўпурари".

Жорий мавсумда аёллар чемпионатида 31 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлган "Севинч" жамоаси футболчиси Диёрахон Ҳабибуллаевга соврин топширилди.

Садриддин Ҳасанов — "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси".

2025 йилда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Осиё кубогини қўлга киритган, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган ҳамда U-17 Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган Садриддин Ҳасанов "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" деб эътироф этилди.

Владислав Хан — "Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи".

"Севинч" жамоаси билан жорий мавсумда чемпионат ғолиблигини қўлга киритган ҳамда Чемпионлар лигасида муносиб иштирок этаётган Владислав Хан "Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" деб эътироф этилди.

Нилуфар Қудратова — "Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси".

"Севинч" клуби етакчи футболчиси Нилуфар Қудратова "Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси" сифатида эътироф этилди.

Тимур Кападзе — "Йилнинг энг яхши мураббийи".

Илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, тарихий натижага эришган Тимур Кападзе "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб эътироф этилди.

Юсуф Эргашев — "Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи".

ЎФА биринчилиги, вилоят терма жамоалари ўртасидаги мусобақа ғолиби, ўсмирлар терма жамоаларига 8 нафар футболчини етказиб берган "Бунёдкор" академияси мураббийи Юсуф Эргашев "Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" соврини билан тақдирланди.

Насибабону Тошмуҳаммедова — "Йилнинг энг яхши аёл ҳаками".

Суперлиганинг 2025-йилги мавсумида илк бор бош ҳакам сифатида фаолият олиб борган ҳамда халқаро мусобақаларда ўйинларни бошқарган Насибабону Тошмуҳаммедова "Йилнинг энг яхши аёл ҳаками" деб топилди.

Илгиз Танташев — "Йилнинг энг яхши ҳаками".

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муҳим учрашувларни бошқарган, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борган ҳамда 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинларига номзод сифатида қайд этилган Илгиз Танташев "Йилнинг энг яхши ҳаками" сифатида эътироф этилди.

Диёра Ҳабибуллаева — "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси".

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси етакчиси Диёра Ҳабибуллаева "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" деб топилди.

Элдор Шомуродов — "Йилнинг энг яхши футболчиси".

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргаликда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олган ҳамда "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси сафида муваффақиятли ўйинлар намойиш этган Элдор Шомуродов "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:19, 30.01.2026.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.