"Милан"нинг собиқ футболчиси Александр Меркель "Женис"га ўтди.
Қозоғистон клуби ва 33 ёшли хавбек ўртасида шартнома имзоланди. Тафсилотлар ошкор этилмайди.
Меркель "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади. Шунингдек, у "Женоа", "Удинезе", "Утфорд", "Бохум", "Хераклес", "Газиантеп" ва бошқа клубларда ўйнаган.
Александр Германия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси сафида учта ўйин ўтказган.













