Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

2026-йилги Осиё Кубогига ҳозирлик кўраётган Котрина Кулбите бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида ўтказилган навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди ва мезбонлар устидан 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув давомида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумда фаол ҳаракат қилди ва иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига кетма-кет голлар киритди. Жамоанинг энг самарали футболчиси Людмила Карачик бўлиб, у 52-, 70- ва 75-дақиқаларда гол уриб, хет-трикка эришди. Шунингдек, Дилрабо Асадова (81-дақиқа), Мафтуна Шойимова (87-дақиқа) ва Омина Валихонова (90+2) ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги илк назорат учрашувида Ветнам аёллар терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

2026-йилги аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги 1–21-март кунлари Австралияда бўлиб ўтади. Турнир 2027-йилда Бразилияда ўтказиладиган ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун Осиё минтақасидаги якуний саралаш босқичи вазифасини бажаради.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:01, 30.01.2026.
Ўқилди: 796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.