"Милан"нинг собиқ дарвозабони бразилиялик Нелсон Дида янги мураббий Массимилиано Аллегри келиши билан клубда рўй берган ўзгаришларни жуда юқори баҳоламоқда. У ҳимоянинг кучайтирилганини ҳам қайд этди.
"Павлович, Габбия ва Томори ҳам тактик, ҳам техник жиҳатдан қўшиб беришди. Улар рақибга нисбатан тажовузкорроқ ўйнашни, шу билан бирга, қоидани бузмасликни ўрганишди. Энди рақиб ҳужумчиларига "Милан"га қарши ўйин олдингидан анча қийин бўлди", - дея Диданинг сўзларини келтиради Италиянинг La Gazzetta Dello Sport нашри.
Италия чемпионатининг навбатдаги турида "Милан" "Болонья"га қарши баҳс олиб боради.













