Кириш Регистрация

Рауль Альбиоль: «Неаполда ҳақиқий футбол шукуҳи кезиб юрибди»

Баҳо:
+ | -

"Наполи" ҳимоячиси Рауль Альбиоль "Реал"дан кетиши сабаблари ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Италия клуби ўтган мавсумдаги муваффақиятларини яна такрорлашга ҳаракат қилиб кўради. Хабарингиз бор, неаполликлар Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида кумуш медалларни қўлга киритгандилар.

"Неаполь футбол билан сармаст ҳолда яшамоқда. Аминманки, бизни қизиқарли мавсум кутяпти, чунки Италияда чемпионлик учун бир нечта жиддий клублар кураш олиб боришади. "Наполи" камида ўтган йилги натижасини такрорлашни мўлжалламоқда.

Ишонаманки, янги клубимга тезга мослашиб кетаман ва унга албатта фойдам тегади", деган Альбиолнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтади "Football Espana".

Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 18:37, 09.08.2013.
Ўқилди: 3254 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.