Кириш Регистрация

Салоҳ Англия чемпионатида антирекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ўйинидаги пасайиш статистикада ҳам акс этди. Ўтган мавсумда мисрлик футболчи АПЛнинг энг яхши тўпурари ва ассистенти бўлиб, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. Аммо 2025/26 мавсумда унинг натижалари анча ёмонлашди ва 33 ёшли ўйинчининг заиф формаси Арне Слот жамоасидаги муаммолар сабабларидан бири сифатида кўрилмоқда.

WhoScored маълумотига кўра, Салоҳ Англия чемпионатида антирекорд ўрнатди: унинг ўртача баҳоси ўтган мавсумдаги 7,61 дан 6,74 гача тушди. Бу камида 10 та ўйин ўтказган барча футболчилар орасидаги энг катта пасайишдир.

Жорий АПЛ мавсумида Муҳаммад Салоҳ 15 ўйинда 4 та гол уриб, 4 та голли пас берган.

Киритилди: 13:10, 31.01.2026.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.