Кириш Регистрация
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна 2-2 Вильярреал
31/01 22:00 Наполи 2-1 Фиорентина
31/01 22:30 Леванте 0-0 Атлетико
31/01 22:30 Челси 3-2 Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 16:30 Торино - Лечче
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид - Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо - Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед - Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
01/02 20:15 Бетис - Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм - Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе - Интер
01/02 22:30 Хетафе - Сельта
02/02 00:45 Парма - Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад

Шомуродов ва Файзуллаевнинг “Ризеспор”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

“Башакшеҳир” сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар — Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигасининг 20-тури доирасида “Ризеспор”га қарши баҳсда майдонга тушди (2:2). Шомуродов учрашувни тўлиқ ўтказган бўлса, Файзуллаев 63-дақиқада захирага олинди.

Sofascore портали “Башакшеҳир”нинг биринчи голига муаллифлик қилган Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларини 7,3 балл билан баҳолади. Аббосбек Файзуллаев эса 6,7 баллга лойиқ кўрилди.

Шомуродов ўйин давомида 36 марта тўпга тегинди. У жами 25 та узатма амалга оширган бўлиб, шулардан 18 таси аниқ манзилга етиб борди (72 фоиз). Шунингдек, Элдор “Ризеспор” дарвозасига бир марта аниқ зарба йўллади. Унинг кутилган голлар (хГ) кўрсаткичи 0,56ни ташкил этди.

Аббосбек Файзуллаев учрашув давомида 33 марта тўпга тегинди. У 63 дақиқа ичида 18 та узатма амалга ошириб, уларнинг 16 таси аниқ манзилга етиб борди (89 фоиз). Файзуллаев икки марта зарба йўллади, улардан биттаси дарвозага аниқ етиб борди. Шунингдек, у майдонда 8 марта тўп учун кураш олиб бориб, 4 ҳолатда ғалаба қозонди. Унга нисбатан рақиб футболчилар икки марта қоида бузди.

73-дақиқада захирадан майдонга тушиб, “Башакшеҳир”нинг иккинчи голига голли узатма берган Якуб Кализински учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Sofascore полшалик футболчининг ҳаракатларини 7,9 балл билан баҳолади. Иккинчи гол муаллифи Бергют Озгюр эса 7,4 баллга лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, айни пайтда “Башакшеҳир” Туркия чемпионатининг 20-туридан сўнг 30 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. “Ризеспор” эса 20 очко билан 11-ўриндан жой олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:57, 31.01.2026.
Ўқилди: 1677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.