Кириш Регистрация

«Ювентус» «Бавария» иқтидори учун курашда ғолиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Ювентус» клуби 19 ёшли немис вингери Адин Личинани трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо ўзининг Telegram-каналида хабар қилди.

Маълум қилинишича, туринликлар футболчини «Бавария»дан сотиб олган. Шу билан бирга, мюнхенликлар Личинанинг келажакдаги сотувидан 30 фоиз улушни сақлаб қолади.

Адин Личина «Бавария»нинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Унга «Реал», «Барселона», «Лейпциг» ва Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам қизиқиш билдирган.

Киритилди: 13:00, 01.02.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.