"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Суарес клуб раҳбарлари ва мухлислари олдида ўз гаплари учун узр сўрамоқчи эмас, дея хабар бермоқда "The Guardian".
Аввалроқ Уругвай терма жамоаси аъзоси клубга ўзини қўйиб юборишларини расман талаб қилиб баёнот бермоқчи бўлганди. Лекин унинг вакиллари ОАВда айтилган гаплар етарли бўлиши ва расмий баёнот шарт эмаслигини айтганлар.
Хабарингиз бор, "Ливерпуль" рахбарияти бир неча бор Суаресни сотиш ниятида эмасликларини баён қилишди.













