"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Тоттенхэм" билан дурангдан сўнг чемпионлик пойгасидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
"Шаҳарликлар" Лондонда "шпорлар"ни мағлуб эта олмади (2:2). Жадвал пешқадами "Арсенал" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил этмоқда.
"Мавсум охиригача ҳали узоқ. Бу муҳим ўйин эди, лекин ҳали якун эмас. "Арсенал"га етиб олиш учун унчалик кўп имконият бўлмаслигини биламиз, аммо кайфиятимиз ўзгармайди - олдинга борамиз, таслим бўлмаймиз.
Бу Премьер-лига - бу ерда даража жуда юқори. Биз курашни давом эттиришимиз ва ўзимизга ишонишимиз керак," - дея Родрининг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" матбуот хизмати.
АПЛда мавсум якунланишига 14 тур қолди. "Арсенал" ўзининг сўнгги чемпионлигини 2004 йилда қўлга киритган.













