Кириш Регистрация

Кичик водий дербисида «Навбаҳор» йирик ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигининг Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилган Тоҳир Мадраҳимов шогирдлари йирик ғалабани қўлга киритишди. Бу наманганлик ёшларнинг жорий йилги чемпионатдаги дастлабки йирик ютуғи эканлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

“Нефтчи”га қарши учрашувда "Навбаҳор" ёшлари таркиби олдингиларидан бироз фарқ қилди. Асосий таркиб аъзолари Собир Ҳамидов ва Абдураззоқ Жўраев билан биргаликда давралар оралиғида жамоа аъзосига айланган Ислом Исмоилов ҳамда Санжар Тошпўлатов илк дақиқаларданоқ майдонга тушишди. Айтиш жоизки, айнан шу ўзгаришлар самараси ўлароқ мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада, хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Шунга қарамай, майдон эгалари Собир Ҳамидовнинг аниқ зарбаси туфайли ҳисобни очишга эришишди. 15-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг совуққонлик билан ҳаракат қилган Собир тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга туширди.

Танаффусдан кейин ҳам "Навбаҳор" ёшлари фаол тарзда ҳаракат қилишда давом этишди. Бунинг самараси ўлароқ, меҳмонлар дарвозаси икки бор нишонга олинди. Дастлаб Муҳаммад Расуловга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини Собир Ҳамидов аниқ амалга оширган бўлса, кейинчалик Расуловнинг ўзи ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Шу тариқа "Навбаҳор" ёшлари “водий дерби”сида йирик ғалабани нишонлашди. Эртага асосий таркиб аъзоларидан ҳам ғалаба кутиб қоламиз.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 3:0 (1:0). 9 август. Косонсой.
Ҳакамлар: А.Мўминов, М.Мажидов, Р.Фозилов, Ш.Бозоров.
Назоратчи: А.Абдуллаев.
“Навбаҳор”: И.Жўраев, Б.Тўрабоев, Р.Ўринов (М.Манавиханов, 90), С.Тошпўлатов (С.Воҳидов, 69), И.Исмоилов, А.Алиев, С.Ҳамидов (Ж.Холмирзаев, 80), М.Расулов (А.Турғунбоев, 86), А.Жўраев (С.Абдуллаев, 55), М.Раҳмонов, Д.Умаралиев.
“Нефтчи”: Ф.Турдиалиев (И.Ёқубов, 74), Ж.Саидов, Ш.Холматов (Д.Бухаров, 85), Д.Турсунов, Д.Турсунзода, С.Раҳматов (Ж.Дадабоев, 46), Ж.Расулов, И.Ғаниев, О.Зокиров, М.Музаффаров (Х.Қодиров, 46), У.Қодиров (А.Турсунов, 79).
Голлар: С.Ҳамидов (15,68-пен.), М.Расулов (82).
Огоҳлантиришлар: М.Раҳмонов (56), Д.Умаралиев (82).

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:45, 10.08.2013.
Ўқилди: 3535 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.