"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг жароҳати туфайли "Жирона"даги ижарасидан жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Мен янгиликни кўрдим, лекин ҳозирча у билан гаплаша олмадим. Унга энг яхши тилакларни тилайман. Қайтиш масаласига келсак, айтадиган гапим йўқ. Унинг жароҳати борлигини аниқ биламан, аммо кейин нима бўлишини билмайман," - дея Фликнинг сўзларини келтиради AS.
Аввалроқ, дарвозабон тизза ости пайининг ёрилиши туфайли 2 ойга сафдан чиққани, натижада "Жирона" Каталония клуби билан ижара шартномасини бекор қилиши мумкинлиги маълум бўлганди.
33 ёшли немис учун бу сўнгги вақтлардаги иккинчи жиддий жароҳат бўлди, у ўтган йилнинг августидан декабригача белидаги муаммолар туфайли майдонга тушмади.













