Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

СПЛ. Роналдусиз «Ан-Наср» сафарда «Ар-Риёд»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони чемпионатининг 20-турида "Ан-Наср" сафарда "Ар-Риёд"га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона гол 40-дақиқада Садио Мане томонидан киритилди.

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Аввалроқ 40 ёшли португалиялик футболчи клуб хўжайинларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ўйинни бойкот қилаётгани хабар қилинганди.

"Ан-Наср" (46) "Ал-Ҳилол"ни (46) ортда қолдириб, пешқадамга айланди, аммо рақибда битта захира ўйини бор.

"Ар-Риёд" 12 очко билан мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Ар-Риёд - Ан-Наср - 0:1

Гол: Мане, 40 (0:1)

Ар-Риёд: Борьян, Гонсалес, Барбе, Ал-Хайбари (Ал-Харфи, 65), Ал-Хаибри, Ал-Баварди (Хазази, 87), Ал-Сияхи (Ал-Абси, 87), Тозе, Соро (Сали, 65), Оку, Харун (Силла, 65)

Ан-Наср: Бенту, Симакан, Иньиго Мартинес, Ал-Нассер, Ал-Ганнам (Ал-Шарари, 88), Ал-Хассан (Аль-Бушал, 66), Анжелу Габриэл, Яхё (Ал-Хаибари, 58), Мане, Гариб (Ал-Наджеи, 88), Жоау Феликс

Огоҳлантиришлар: Соро, 10. Харун, 45. Ал-Харфи, 78 - Ал-Хассан, 52

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:23, 02.02.2026.
Ўқилди: 825 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.