Монреалдаги "Rogers Cup" мусобақасининг учинчи даврасида Денис Истомин дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичга 3та сет (6:2, 4:6, 4:6) якунига кўра имкониятни бой берди. Сербиялик теннисчи ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирар экан, баҳснинг биринчи ярмида Истомин яхшироқ ўйнаганини таъкидлади.
"Ўйиннинг биринчи қисмида Истомин менга нисбатан яхши ўйнади. Мен ўз ритмимга кириб олишга ҳаракат қилдим ва мажбурий бўлмаган хатоларга йўл қўйдим. Ўйин бошида осон бўлмади. Денис анча дадил ўйнади, у менга босим ўтказди. Ғалаба учун курашишимга тўғри келди. Сўнгги очкогача тенг кураш кечди, дейди Жокович.