Мадриднинг "Реал" клуби яримҳимоячиси Иско жамоага "Тоттенхэм"дан келиб қўшилиши кутилаётган Гарет Бэйл хусусида фикр билдиришни лозим топди.
"Жамоамиз яхши шаклланган, аммо Бэйлнинг келиши, агар бу амалга ошса, фақат фойдали бўларди.
У жуда яхши ўйинчи. Таркибимиз шундоқ ҳам ёмон эмас, лекин Бэйл уни кучайтира олиши мумкин.
"Реал"даги фаолиятимдан қониқяпман. Тезда мослашиб кетдим. Бунда жамоадаги шерикларимнинг ёрдами катта бўлди. Биз яхши формадамиз ва уни сусайтириш ниятимиз йўқ", деди Иско.













