А Сериянинг энг яхши тўпурари "Барселона" қизиқишлари доирасига тушди.
Fijaches нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар раҳбарияти мавсумлар оралиғида икки нафар янги футболчи - ҳужумчи ва марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Роберт Левандовски ўрнига "кўк-анорранглилар" сафига "Интер" аъзоси Лаутаро Мартинес қўшилиши мумкин. Муқобил вариант - "Ювентус" аъзоси Душан Влахович.
Қайд этилишича, "Барса"нинг асосий трансфер мақсади "Боруссия Д"дан Нико Шлоттербекни сотиб олишдир.
Лаутаро Мартинес бу мавсумда "Интер" сафида барча мусобақаларда 31 та ўйинда 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













