«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе XXI асрда топ-5 лигаларда 11 метрлик зарбалардан киритилган голлар бўйича рекордга тўртта гол қолди.
Ла Лиганинг 22-турида «Райо Вальекано»га қарши ўйинда футболчи 90+10-дақиқада пенальтини аниқ ижро этди — бу унинг пенальтидан урган 12-голи бўлди. Учрашув мадридликларнинг ғалабаси билан — 2:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда Score 90 статистик портали Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, пенальтидан урилган голлар бўйича рекорд италиялик ҳужумчи, «Болонья» футболчиси Чиро Иммобилега тегишли. У 2019/2020 йилги мавсумда 11 метрлик зарбалардан 15 та гол урган.
Қайд этилишича, 2026 йилда Мбаппе олти учрашувда пенальтидан аллақачон учта гол муаллифи бўлган.














