Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 6-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Туркия Кубоги. Шомуродов ва Файзуллаев гол урган баҳсда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Туркия Кубоги 3-туридан ўрин олган “Карагюмрук” ҳамда “Башакшеҳир” ўртасидаги баҳс якунига етди. 4-февраль, чоршанба куни Истанбулдаги “Отатурк” стадионида кечган баҳсда Нури Шаҳин бошчилигидаги жамоа йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 8-дақиқада Аббосбек Файзуллаев томонидан очилган бўлса, 22-дақиқада Элдор Шомуродов ҳам гол уриб ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Аммо Шомуродов 26-дақиқада ўзини ноқулай сезгани сабаб захирага олинди. Унинг ўрнига Мигель Креспо майдонга тушди.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган Креспо ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 65-дақиқада Иван Брнич “Башакшеҳир”нинг 4-голини киритди. 79-дақиқада “Карагюмрук” ҳисобни биттага қисқартирди, аммо бу гол жамоани мағлубиятдан қутқариб қолмади.

Шу тариқа, “Башакшеҳир” Туркия Кубогининг 3-турида йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўз ҳисобида 3 очко ёздириб қўйди. Мазкур ғалабадан кейин Нури Шаҳин бошчилигдаги жамоа 6 очко тўплаган ҳолда “А” гуруҳи турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди.

“Башакшеҳир” сафида ўйнайдиган Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Шомуродов 26-дақиқада жароҳат сабаб алмаштирилган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 58-дақиқада захирага олинди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:38, 04.02.2026.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик