Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген операцияни жума кунига қолдирди.
"Барселона"нинг "Жирона"га ижарага берилган дарвозабони "Овьедо"га (0:1) қарши баҳсда жароҳат олди.
Diario Sport нашрининг Cadena SER’га таяниб хабар беришича, немиснинг мушакларида жиддий шикастланиш аниқланган.
Унинг тикланиш муддати операциядан кейин белгиланади, дейилади "Жирона" баёнотида.
Аввалроқ, 33 ёшли футболчи 2 ойга сафдан чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳолатда "Жирона" ижара шартномасини бекор қилиб, дарвозабонни "Барса"га қайтариб юбориши мумкин эди.













