Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

«Реал» ярим ҳимоячиси қишдаёқ жамоадан кетишга тайёр эди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себальос Мадрид клубини тарк этиши мумкин эди.

Журналист Марио Кортегананинг маълумотларига кўра, агар «Бетис» унинг трансфери бўйича таклиф билан чиққанида, футболчи январь ойидаёқ жамоадан кетишга тайёр эди. Себальос охирги икки йил давомида «қаймоқранглилар» раҳбариятидан кетишига рухсат беришларини сўраб келмоқда ва бу талабни яна такрорлаши кутиляпти. Ярим ҳимоячи ўзининг қадрдон клуби — «Бетис»га қайтишни истайди. Бироқ ҳозиргача ҳеч қайси клуб Себальоснинг трансфери борасида «Реал» қўяётган молиявий талабларни бажара олгани йўқ.

Дани Себальос 2017 йилда «Бетис»дан «Реал»га 16 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Киритилди: 00:37, 05.02.2026.
Ўқилди: 2200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.