«Милан» ҳамон «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховичга даъвогарлик қилмоқда, бироқ ушбу келишувни амалга ошириш жуда қийин бўлади.
26 ёшли футболчи «кекса синьора» билан мавсум якунида тугайдиган шартномасини узайтириши даргумон. «Россонерилар» сербиялик ҳужумчини ўз томонларига оғдириб олишдан умид қилишмоқда, лекин унинг талабларини бажара олишлари шубҳали: журналист Даниэле Лонгонинг маълумотларига кўра, ҳужумчининг агенти 20 миллион евро миқдорида катта миқдордаги комиссион тўловларни талаб қилмоқда. Шунингдек, футболчининг юқори маоши ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Душан Влахович 2022 йил бошидан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у 17 та ўйинда иштирок этиб, олтита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













