Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Ямал - ЕЧЛ ҳақида: «Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ғалаба учун ўйнаймиз»

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал жамоанинг жорий Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Кўк-анорранглилар» умумий босқич турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг 1/8 финалига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишди. Каталонияликларнинг рақиби плей-оффнинг ўтиш босқичи ўйинлари якунланганидан кейин маълум бўлади.

«Аслини олганда, умумий босқич якунларига кўра эгалланган ўрин у қадар муҳим эмас — бунинг ягона устунлиги дам олиш учун қўшимча имконият борлигида, холос. Кейинги рақибга келсак, шуни биламанки, кимга қарши ўйнашимиздан қатъи назар, биз бор кучимизни ишга соламиз ва ғалаба учун ҳамма нарсани қиламиз», – деди Ямал.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида «Барселона» ярим финалгача етиб борган, бироқ Миланнинг «Интер» клуби тўсиғидан ўта олмаган эди.

Киритилди: 12:15, 05.02.2026.
Ўқилди: 319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.