Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Каземирога асосий даъвогар жамоа номи айтилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро жорий мавсум якунланганидан кейин клубини ўзгартиради.

Бразилиялик футболчининг кетиши ҳақида январь ойида маълум бўлган эди. Унинг муддати тугаётган шартномаси узайтирилмайди — у эркин агентга айланади. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Каземирони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини «Лос-Анджелес Гэлакси» кўриб чиқмоқда. МЛС клуби 33 ёшли хавбекни ўзларининг устувор мақсадларидан бири деб ҳисобламоқда. Футболчининг ўзи эса қарор қабул қилишга шошилмаяпти: у ўз келажаги борасида ёзга яқин бир тўхтамга келиши кутилмоқда. «Реал Мадрид»нинг собиқ юлдузига, шунингдек, Саудия Арабистони, Бразилия ва бошқа чемпионатлар вакиллари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Каземиро «қизил иблислар»нинг жорий мавсумдаги 23 та ўйинида бешта гол урди ва икки марта жамоадошларига голли узатма берди.

Киритилди: 13:09, 05.02.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.