Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Германия матбуоти: “Ўзбекистон дебютант бўлишига қарамай, ЖЧга фақат тажриба орттириш учун бормайди”

Баҳо:
+ | -

Германиянинг нуфузли fussballfieber.de спорт нашри 2026 йилда Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этадиган терма жамоалар — Кюрасао, Иордания ва Кабо-Верде қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида махсус мақола эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бунгача ўзбекистонлик футболчилар етти бор мундиал йўлланмаси учун курашган, бироқ ҳар сафар омад етишмаган. Мухлислар томонидан меҳр билан “Оқ бўрилар” деб аталадиган терма жамоа ниҳоят 2025 йил 5 июнь куни саккизинчи уринишда тарихий мақсадга эришди.

БАА терма жамоасига қарши 0:0 ҳисобидаги дуранг Ўзбекистонга Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди. FIFA рейтингида ўша вақтда 58-ўринда бўлган Ўзбекистон шу тариқа Марказий Осиёдан ЖЧга чиққан илк давлатга айланди. Аҳолиси қарийб 37 миллион бўлган мамлакат ЖЧ–2026 турниридаги энг йирик дебютант сифатида қайд этилди. Саралаш босқичида ўзбекистонликлар 2022 йилги мундиал мезбони Қатарни ҳам ортда қолдирди.

Ғалаба ва эътироф

Тарихий натижа мамлакат бўйлаб катта шодиёна билан қарши олинди. БААга қарши учрашувдан сўнг футболчилар вақтинчалик бош мураббий Тимур Кападзени рамзий тарзда сув сепиш орқали табриклади. Албатта, алкогольсиз, чунки Ўзбекистон мусулмон мамлакатидир.

Муваффақият давлат даражасида ҳам эътироф этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионатига чиққан барча футболчиларни фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлади. Шунингдек, ҳар бир футболчига янги автомобиль совға қилинди.

“Оқ бўрилар” етакчилари

2026 йилги ЖЧда Ўзбекистон терма жамоасини икки муҳим шахс бошқаради. 2025 йил октябрьидан буён жамоани Фабио Каннаваро бошқариб келмоқда. Қизиқ жиҳати шундаки, бу лавозим дастлаб германиялик мутахассис Йоахим Лёвга таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини берган. Натижада 2006 йилги Жаҳон чемпиони бўлган италиялик мураббий ўзбекистонлик футболчиларни мундиалга тайёрламоқда.

Жамоа етакчиларидан бири — ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов. У 2025 йил январдан буён Пеп Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” сафида тўп сурмоқда ва Англия Премер-Лигасида ўйнаётган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирган.

Мундиал синовлари

ЖЧ–2026 турнирида Ўзбекистонни жиддий синовлар кутмоқда. “К” гуруҳи доирасида “Оқ бўрилар” 2016 йилги Европа чемпиони Португалия ва афсонавий Криштиану Роналдуга қарши баҳс олиб боради. 41 ёшли Роналду эҳтимолий сўнгги ЖЧда бир қатор рекордларни янгилашни кўзламоқда, жумладан, мундиалда иштирок этган энг ёши катта футболчи ва энг ёши катта гол муаллифи сифатида.

Шунингдек, Ўзбекистон Колумбия ва яна плей-офф орқали аниқланадиган терма жамоага қарши майдонга тушади. Дебютант бўлишига қарамай, “Оқ бўрилар” фақат тажриба орттириш билан чекланмайди — улар гуруҳдаги учинчи ўрин орқали плей-офф босқичига чиқиш имкониятини жиддий кўзламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:45, 05.02.2026.
Ўқилди: 2467 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик