Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

«Атлетико»да йўқотиш юз берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Бетис»га қарши кечадиган кубок баҳси олдидан таркибда йўқотишга учради. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Таянч ва марказий ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилувчи Жонни Кардозо мушакларидаги жароҳат сабабли 5 февраль куни Севильяда бўлиб ўтадиган ўйинга бормайдиган бўлди. Аввалроқ Антуан Гризманн ҳам айнан шундай ташхис билан мадридликларнинг 3 та ўйинини ўтказиб юборган эди.

Бу Кардозо учун жорий мавсумдаги биринчи жароҳат эмас. Ушбу муаммо футболчининг энг барқарор ўйин кўрсатаётган даврига — кетма-кет 8 та учрашувда иштирок этганидан кейинги пайтга тўғри келди. 25 ёшли америкалик футболчи мавсум давомида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та сариқ карточка олишга улгурган эди.

Киритилди: 17:14, 05.02.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.