Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

«Криштиану — бу Криштиану»: Азар нима учун Роналду каби яшашни истамаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси собиқ футболчиси Эден Азар мураббий Маурицио Сарри ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Улар 2018/19 йилги мавсумда «Челси»да бирга фаолият юритишган.

Азарнинг таъкидлашича, Сарри унга Криштиану Роналдудан ўрнак олишни ва худди у каби ҳаёт тарзини юритишни маслаҳат берган.

«Мен буни истамаганман. Ҳеч қачон ҳаддимдан ошмаганман, лекин майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам доим Азар бўлиб қолишни хоҳлаганман. Дўстларим мени кечки овқатга таклиф қилишса — рози бўлардим. Агар бир қадаҳ вино ичким келса — ўзимни тиймасдим. Криштиану бу — Криштиану, мен эса — менман», — дея Азарнинг сўзларини келтиради Gazzetta dello Sport.

«Сарри билан ўртамизда ўзига хос муносабатлар шаклланган. Ўйлайманки, унинг футбол ҳақидаги ғоялари меникига жуда яқин. Вақти-вақти билан унинг машғулотлари зерикарли эканини айтардим, лекин бу танқид эмасди. Бундан ташқари, натижалар унинг ҳақ эканлигини исботларди».

Сарри қўл остида Лондон клуби Европа Лигаси ғолибига айланган эди.

Киритилди: 18:45, 05.02.2026.
Ўқилди: 3987 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик