Кириш Регистрация

Беллингем Англия терма жамоасидаги "дахлсиз" мақомини йўқотди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Англия терма жамоасида бошқа "дахлсиз" футболчи эмаслигидан хабар топди. Бу ҳақда "The Touchline" нашри маълумот тарқатмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Беллингемга Англия терма жамоасининг асосий таркибидан кафолатланган жой берилмаслиги маълум қилинган. Агар унинг ўйини сезиларли даражада яхшиланмаса, миллий жамоа бош мураббийи Томас Тухель бўлажак Жаҳон чемпионатида "Астон Вилла" хавбеки Морган Рожерсга ишонч билдириши кутилмоқда.

Беллингем Англия терма жамоаси сафида 46 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланган.

Киритилди: 16:16, 06.02.2026.
Ўқилди: 1140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик