Кириш Регистрация

Жейми Каррагер: "Гвардиола нафақат ғолиб, балки футболни ўзгартирган инқилобчи"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Айрим мураббийлар ғалаба қозонганлари учун афсонага айланишади. Бошқалари эса ўйинни ўзгартириб, уни янги босқичга олиб чиқишади. Гвардиола ўзида буларнинг барчасини бирлаштирган: у совринларни шундай тарзда қўлга киритадики, унинг қолдирган мероси ўзи бошқарган клублар чегарасидан анча четга чиқиб кетади", - деди эксперт.

Испаниялик мутахассис "шаҳарликлар" бошқарувини 2016 йилда ўз қўлига олган эди. Гвардиола инглиз клуби билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва олти карра Англия чемпионига айланди.

АПЛнинг жорий мавсумида "Манчестер Сити" 47 очко жамғарди. Гвардиола жамоаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Арсенал"дан олти очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 16:22, 06.02.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик