Кириш Регистрация

Горецка нима учун "Арсенал" таклифини рад этгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер ойнаси ёпилиши арафасида "Арсенал" ҳақиқатан ҳам "Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецканинг трансфери бўйича таклиф билан чиққан эди. Аммо футболчи қишда жамоасини ўзгартирмасликка қарор қилганди.

"Горецка сўнгги сонияларда берган ваъдасини бузишга тайёр эмасди — ҳатто "Арсенал" учун бўлса ҳам", — деб ёзди таниқли журналист Кристиан Фальк.

Аввалроқ, Леон Горецка мавсум якунида "Бавария"дан кетиши эълон қилинган эди. Ёзда немис футболчисини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш мумкин бўлади.

"Transfermarkt" портали мутахассислари 31 ёшли Горецканинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:46, 06.02.2026.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик