Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рўзиқул Бердиев: «Жисмоний тайёргарлик ва тажриба эвазига ғалаба қозондик»

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" - "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига етгач меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидагиларни таъкидлади.

"Учрашув жуда қийин бўлди. "Қизилқум"нинг бизга қарши яхши тайёргарлик кўргани сезилиб турди. Айниқса бугунги рақибимиз дарвозабони ва ҳимоячилар яхши ўйин кўрсатишди. Қолаверса маҳаллий мухлислар ҳам бугун ўз жамоасини яхши қўллаб туришди, шунингдек Қаршидан ҳам бизнинг жамоамиз мухлислари ташриф буюришиб, бизга далда бўлишди, бунинг учун уларга жамоамиз номидан ташаккур изҳор этаман. Аммо биз рақибимизга нисбатан жисмоний тайёргарлигимиз ва ўйинчиларимизнинг тажрибаси эвазига, кичик ҳисобда бўлсада ғалаба қозонишга эришдик",-дейди Рўзиқул Бердиев.

- Энди "Насаф"ни совринли ўринлар учун курашиши яққол маълум бўлди, айтингчи "Насаф" бу йил чемпионлик учун курашадими?

- Ҳали чемпионат давом этмоқда, олдимизда анча ўйинлар бор, албатта ҳар бир имкони бор жамоа бундай мақсаддан мустасно эмас. Ўз ўрнида биз ҳам ҳаракат қилаяпмиз ва ҳаракат қилаверамиз, чемпион бўлиш бизнинг энг катта орзуимиз. Биз учун ҳозирги пайтдаги энг асосий мақсад олдимизда турган учрашувларни муваффақиятли ўтказиш ва яхши натижаларни қўлга киритиш. Жорий чемпионатда кўпчилик ёшларга таянган жамоамиз ўз ўйинини топиш учун жуда кўп тер тўкишга тўғри келди.

Ўйлайманки ана шу оғир меҳнатлар эвазига ўзимизни ички имкониятдан келиб чиқиб, жамоамизни шакллантира олдик, бу жараён тўхтагани йўқ. Ҳали кўзга кўринмаган, кўзлари ёниб турган ёшларимиз жуда кўп, умид қиламанки келгусида улар ҳам жамоада ўз ўринини топиб олишади. Биз ўз йўлимизда давом этаверамиз.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:35, 11.08.2013.
Ўқилди: 3320 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7576]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6131]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5817]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3816]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2907]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2241]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2214]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2158]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1933]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1902]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик