Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Расман: Фермин Лопес «Барселона» билан 2031 йилгача шартнома имзолади (фото)

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Барселона» ярим ҳимоячи Фермин Лопес билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилганини эълон қилган эди. Жума куни Каталония клуби офисида ушбу воқеага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Лопес клуб президенти Жоан Лапорта иштирокида 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган янги битимга имзо чекди.

«Барселона» матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Лапорта ва Лопес биргаликда футболчининг либосини ушлаб турган суратни эълон қилди. Ушбу либосда рақам ўрнига янги меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати — 2031 рақами туширилган.

«Барселона» навбатдаги ўйинини 7 февраль куни ўз майдонида «Мальорка»га қарши ўтказади.

Киритилди: 22:07, 06.02.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик