Кириш Регистрация

Гвардиола: "Бу камида етти йил фойда келтирадиган футболчи"

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер ойнасида "Манчестер Сити" таркибига Марк Гехи келиб қўшилди. Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси "шаҳарликлар" сафига "Кристал Пэлас"дан кўчиб ўтди. "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола ушбу трансферга ўз муносабатини билдирди.

"Менимча, Гехи — "Манчестер Сити" учун ажойиб харид. Бу беш-олти-етти йил давомида хизмат қиладиган футболчи. Ҳақиқий топ-трансфер", — деди Гвардиола жума кунги матбуот анжуманида.

Ҳозирда "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси пешқадам "Арсенал"дан олти очкога орқада қолмоқда.

Якшанба куни "Манчестер Сити" сафарда "Ливерпуль" меҳмони бўлади.

Киритилди: 23:08, 06.02.2026.
Ўқилди: 1120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик