Кириш Регистрация

"Вулверхэмптон" ва "Палмейрас" келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

"Вулверхэмптон" вингери Жон Ариас Бразилиянинг "Палмейрас" клубига ўтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри "бўрилар" бош мураббийи Роб Эдвардсга таяниб хабар бермоқда.

"Менимча, клублар ўртасида келишувга эришиб бўлинди, яқин кунларда трансфер амалга ошишини кутяпман", — дея таъкидлади Эдвардс.

Ариас илгари Бразилия чемпионатида тўп сурган — у кетма-кет 4 йил давомида "Флуминенсе" таркибида ҳаракат қилган. "Палмейрас" 28 ёшли колумбиялик футболчининг трансфери учун 25 миллион евро тўлаши кутилмоқда.

Жорий мавсумда АПЛнинг асосий аутсайдери таркибида майдонга тушган футболчи барча мусобақаларда жами 26 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:29, 06.02.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик