Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Компани Нойернинг терма жамоага қайтиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Марк-Андре тер Штегеннинг янги жароҳати фонида дарвозабон Мануэль Нойернинг Германия терма жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Вазият ўзгаргани йўқ. Ману мен билан тенгдош. Баъзан мен унга бир қанча маслаҳатлар беришим мумкин. Лекин у ўз қарорларини ўзи қабул қилиш учун етарлича тажрибага эга. У — ўзгача инсон ва ўзгача дарвозабон. Мен унинг ҳозирги ўйинидан завқ олишини истайман. Қолган ҳамма нарса — ОАВда муҳокама қилинадиган мавзу холос», — дея Компанининг сўзларини келтирмоқда «Bayern & Germany».

Нойер 39 ёшда. У Германия терма жамоаси сафида 124 та ўйин ўтказиб, 118 та гол ўтказиб юборган ва 51 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги уйда ўтган Европа чемпионатидан сўнг Нойер миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилган эди.

Киритилди: 14:43, 07.02.2026.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.