Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Компани Боэнинг кетиш сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа ҳимоячиси Саша Боэ билан хайрлашиш сабаблари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнасида 25 ёшли француз ижара асосида «Галатасарой»га йўл олди.

"У саккиз ҳафта давомида даволанди. Бундан ташқари, бизда ўнг қанот ҳимоясида ўйнай оладиган Лаймер ва Станишич бор, қолаверса, чап қанотдаги бир нечта ўйинчилар ҳам сафга қайтишди. Шунинг учун биз Саша борасида шундай қарорга келдик. Унга барча эзгу тилакларни тилаб қоламан", — дея Компанининг сўзларини келтиради «Bayern & Germany».

Маълумот учун, «Бавария» Боэни 2024 йилнинг январида айнан «Галатасарой»дан сотиб олган эди. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 15 та учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:48, 07.02.2026.
Ўқилди: 547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик