Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Вулверхэмптон" вингери "Палмейрас"га ўтди

Баҳо:
+ | -

"Вулверхэмптон"нинг ўнг қанот вингери Жон Ариас Бразилиянинг "Палмейрас" клуби аъзосига айланди. Трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда, футболчи билан эса 2029 йил якунига қадар шартнома имзоланди.

Ариас — 28 ёшли колумбиялик ўйинчи бўлиб, у "бўрилар" сафига 2025 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Бироқ у АПЛ аутсайдери таркибида ўзини кўрсата олмади — 26 та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

"Transfermarkt" портали Ариасни 15 миллион еврога баҳоламоқда. АПЛ клубига ўтишдан аввал у Бразилиянинг бошқа бир машҳур жамоаси — "Флуминенсе" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 08:29, 08.02.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик