Кириш Регистрация

"Арсенал" ёки "Манчестер Сити": Тонали учун курашда фаворит маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Италиялик хавбек Сандро Тонали агар жамоа мавсум якунларига кўра Европа Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Футболчи "Арсенал" ва "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу пойгада "канонирлар" етакчилик қилмоқда, чунки ярим ҳимоячи Лондонга кўчиб ўтишни жуда хоҳламоқда.

Сандронинг трансфер нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда. 25 ёшли италиялик футболчининг "қарғалар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Тонали 25 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди ва 3 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 15:03, 08.02.2026.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик