Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Райт Аморимнинг Майнуга муносабати ҳақида: "Бу уят, Кобби "МЮ"дан кетишига оз қолди"

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Иан Райт «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ мураббийи Рубен Аморимни ярим ҳимоячи Кобби Майнуга ўйин амалиёти бермагани учун танқид қилди.

20 ёшли инглиз футболчиси янги мураббий Майкл Кэррик қўл остида «Манчестер Юнайтед»нинг барча тўртта ўйинини тўлиқ ўтказди. Кобби ушбу давр мобайнида 2 та голли узатмани амалга оширди — бу унинг АПЛ жорий мавсумидаги илк самарали ҳаракатлари бўлди.

«Аморим даврида нималар содир бўлганидан ҳамма ҳайратда эди. Майну яхши ҳолатда бўлмаган ва ярим ҳимоясида муаммолар бор бўлган «Юнайтед»да ўйнамади. Ваҳоланки, унда юқори сифат бор.

Бруну Фернандешнинг айтишича, энди уларга ўзларини кўрсатиш учун эркинлик берилган, чунки жамоада яхши ўйинчилар бор. Кобби эса — жуда ва жуда яхши футболчи. Ҳозир буни кўриб турганимиздан хурсандман.

Очиғини айтганда, бу Аморим учун уятли ҳолат, чунки биз «МЮ» академияси тарбияланувчисига имкон берилмаганини ва у клубни тарк этишга жуда яқин келганини кўрдик.

Майну «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (2:0) ажойиб ҳаракат қилди. Шунчаки даҳшат», — деди Райт.

Киритилди: 15:48, 08.02.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.