Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Реал» Витиньяга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«AS» нашрининг якшанба кунги сонида «Реал»нинг келаси ёзги трансфер режаларига бағишланган мақола чоп этилди. Унда айтилишича, Мадрид клуби иккита марказий ҳимоячи ва битта ярим ҳимоячи сотиб олишни мақсад қилган.

Ярим ҳимоя чизиғи учун асосий номзод сифатида «ПСЖ» юлдузи Витинья кўрилмоқда. Бироқ, «Реал» ва «ПСЖ» ўртасидаги муносабатларнинг совуқлиги (Мбаппе трансферидан кейин) бу келишувни деярли имконсиз қилиб қўйиши мумкин.

Шу сабабли, «қироллик» клуби захира вариантини тайёрлаб қўйди — бу Нидерландиянинг АЗ жамоаси аъзоси, 20 ёшли Кес Смит. Уни сотиб олиш Витиньяга қараганда анча осонроқ ва молиявий жиҳатдан фойдалироқ ҳисобланади. «Transfermarkt» ёш нидерландияликни 22 миллион еврога баҳоламоқда, аммо АЗ унинг учун 60 миллион еврогача маблағ сўраши мумкин.

Киритилди: 16:34, 08.02.2026.
Ўқилди: 4700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик