Испания Ла Лигасининг 23-туридан ўрин олган «Атлетико Мадрид» ва «Бетис» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиндаги ягона гол 28-дақиқада «Бетис» вингери Антони томонидан киритилди.
Испания чемпионатининг 23 та ўйинидан сўнг «Атлетико» 45 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Бетис» эса 38 очко билан бешинчи поғонада жойлашган.
Кейинги турда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси 15 февраль куни сафарда «Райо Вальекано»га қарши баҳс олиб боради, «Бетис» эса шу куни яна сафарда «Мальорка» билан куч синашади.
Испания чемпионати. Ла лига. 23-тур.
08 февраль, 22:30. «Цивитас Метрополитано» (Мадрид)
«Атлетико» — «Бетис» — 0:1
Гол: Антони, 28 (0:1).
«Атлетико»: Облак, Хименес, Ганцко, Руджери (Ле Норман, 46), М. Льоренте, Мендоса (Гризманн, 55), Коке, Альмада (Баэна, 46), Симеоне, Альварес (Серлот, 46), Лукман (Варгас, 70).
«Бетис»: Вальес, Д. Льоренте, Натан, Родригес, Руибаль, Рока, Пабло Форнальс (Альтимира, 70), Фидальго (Бартра, 87), Эззалзули, Антони (Рикельме, 87), Бакамбю (Деосса, 79).
Огоҳлантиришлар: Руджери (25), Лукман (56), Баэна (83) — Эззалзули (71).
Бош ҳакам: Феррер (Испания).













