Ўзбекистонлик FIFA ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз бугун, 9 февраль куни Дубайда бўлиб ўтадиган «Шабаб Ал Аҳли» (БАА) — «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Тўртинчи ҳакам: Акобирхўжа Шукруллаев
VAR ҳаками: Ахрол Рисқуллаев
AVAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов













