Килиан Мбаппе «Реал» сафида голлар уришда давом этмоқда. Якшанба куни «қаймоқранглилар» «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Мбаппе жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шундай бўлса-да, Мбаппега Альваро Арбелоадан кўра Хаби Алонсо билан ишлаш кўпроқ ёққан. Бу ҳақда «El Partidazo» дастурига таянган ҳолда «The Touchline» нашри хабар бермоқда.
Қизиғи шундаки, аввалроқ Алонсо ва Мбаппе ўртасидаги муносабатлар таранг эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Шу билан бирга, футболчи мураббий истеъфога чиқарилганидан сўнг, аслида ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтганди.
Ҳозирда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Барселона» ҳисобида мадридликлардан бир очко кўпроқ мавжуд.













