Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

"Вильярреал" "Эспаньол"ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 23-турида "Вильярреал" ўз майдонида "Эспаньол"ни мағлуб этди - 4:1.

Мезбонлардан Жорж Микаутадзе, Николья Пепе ва Альберто Молейро гол урган бўлса, меҳмонлардан Леандро Кабрера ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Яна бир голни "Эспаньол" ҳимоячиси Хосе Салинас ўз дарвозасига киритди.

"Вильярреал" 5 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига (тўрт мағлубият ва дуранг) барҳам берди. Жамоа Испания чемпионати турнир жадвалида 22 учрашувдан кейин 45 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Эспаньол" (23 ўйиндан сўнг 34 очко) олтинчи ўринда бормоқда, унинг ҳисобида 6 та ғалабасиз ўйин бор (бешта мағлубият ва дуранг).

Киритилди: 07:01, 10.02.2026.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик