Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Мадриднинг "Атлетико" клуби Эдерсон бўйича келишиб олишга уриниб кўради

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби Италиянинг "Аталанта" жамоасидан бразилиялик ярим ҳимоячи Эдерсон Лоуренсони сотиб олиш бўйича яна бир бор музокаралар олиб боришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

26 ёшли Эдерсон, амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етадиган бўлса-да, ўзини юқори даражали футболчи сифатида кўрсата олди ва Европанинг бир қанча йирик клублари томонидан жамоани кучайтириш учун номзод сифатида кўрилмоқда.

Италия клуби футболчини ўз сафида сақлаб қолиш истагини билдирган ва уни фақат катта маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилган эди. Қишги трансфер ойнасида рад жавобини олган бўлишига қарамай, "Атлетико" март ойида "Аталанта" билан келишишга яна бир бор уриниб кўради.

Жорий мавсумда Эдерсон 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:33, 10.02.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.