Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Хау "Ньюкасл" мураббийлигидан ҳайдалиши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Яқин вақт ичида "Ньюкасл" 48 ёшли мураббий Эдди Хау билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда "Football Insider" нашри ёзмоқда.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, ўтган шанба куни "Брентфорд"дан учралган мағлубиятдан (2:3) сўнг "қарғалар" устозига бўлаётган босим янада кучайган. Ушбу мағлубият Англия лига кубогидаги иштирокни ҳам ҳисобга олсак, клуб учун кетма-кет учинчиси бўлди.

Вазиятни мураккаблаштираётган жиҳат шундаки, "Ньюкасл" айни дамда кучли тўртликдан кўра, хавфли зонага (қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудига) яқинроқ турибди. Клуб ҳозирда АПЛда 12-ўринда. Тўртинчи поғона билан орадаги фарқ 11 очкони, хавфли зона билан эса 10 очкони ташкил этмоқда. Олдинда "қарғалар"ни "Тоттенхэм", "Астон Вилла" ва "Манчестер Сити"га қарши ўта қийин ўйинлар кутмоқда.

Киритилди: 16:48, 10.02.2026.
Ўқилди: 481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.