Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите 2025 йил якунларига кўра Литвада "Энг яхши аёл мураббийи" деб эътироф этилди.
Эътиборлиси, Котрина Кулбите ушбу нуфузли мукофотни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритмоқда. У 2024 йилда ҳам йилнинг энг яхши мураббийи дея тан олинган эди.













